00:05 / 25.11.2020
2 696

Олимлар коронавирус эпидемиясини олти ҳафта ичида енгиш усулини маълум қилди

Олимлар коронавирус эпидемиясини олти ҳафта ичида енгиш усулини маълум қилди
75 фоиз аҳолини ҳар уч кунда COVID-19 коронавирус инфекциясига экспресс-тестлар орқали текшириш пандемияга олти ҳафта ичида барҳам бериши мумкин. Бу ҳақда Боулдердаги Колорадо университетининг Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби тадқиқотчилари маълум қилган, дея хабар берган Business Insider.

«Бизнинг умумий хулосамиз шундан иборатки, масала соғлиқни сақлаш ҳақида кетганидан эртага яна ҳам таъсирчан тестлар ўтказмаслик учун ҳозирнинг ўзида таъсирчанлиги нисбатан пастроқ тестларни ўтказиш зарур», – деган Колорадо университети информатика профессори, тадқиқотлар муаллифи Даниэль Ларремор.

Science Advances’да эълон қилинган тадқиқотга кўра, тезкор тестлар гарчи ишончлилик даражаси паст бўлса ҳам, ҳукуматларнинг мақсадга мувофиқ бўлган чоралар кўришига туртки беради, нафақат чеклов чоралари қўлланилиши, балки оммавий равишда қилинадиган ишлар ҳам белгилаб олинади.

Шунингдек, тезкор тестлар нисбатан арзонга тушади ва натижани икки кун эмас, балки бир неча дақиқа ичида кўрсатиши мумкин.

Олимларнинг қайд этишича, агар АҚШда аҳоли ҳар куни тест қилинганида, мусбат натижа кўрсатганлар изоляция қилинар ва бу коронавирусга қарши курашдаги катта қадам бўлар эди.

«Барчага уйда қолишни тавсия этиш ўрнига бир нафар инфекция юқтирган одамни хонадонида изоляцияда қолдириб, қолганлар одатий ҳаёт тарзини кечиришига шароит яратиш мумкин эди», – дея қўшимча қилган Ларремор.

Математик моделлаштиришга асосланган тадқиқотлар аҳолининг 75 фоиз қисмида экспресс-тестларнинг ҳар уч кунда ўтказилиши якунда касалланиш эҳтимолини 88 фоизга тушириши ва олти ҳафта ичида эпидемияни енгиб ўтишни таъминлаши мумкинлигини кўрсатган.

«Ушбу тезкор тестлар касалланиш, бошқаларни зарарлаш кўрсаткичини белгилайди. Улар бошқаларни касаллантириши мумкин бўлган кишида фавқулодда тезкор равишда COVID-19’ни аниқлайди», – деган олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирус эпидемиясини олти ҳафта ичида енгиш усулини маълум қилди