17:00 / 25.11.2020
1 707

Трамп Оқ уйда бир жуфт куркани афв этди

Трамп Оқ уйда бир жуфт куркани афв этди
Фото: Оқ уй
АҚШ президенти Дональд Трамп Шукроналик куни арафасида анъанавий равишда бир жуфт куркани афв этди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар берди.

Маросим Пушти боғда бўлиб ўтган. Унда президентнинг рафиқаси ва фарзандлари иштирок этган. 2020 йилда қўйиб юборилган паррандаларнинг лақаби — Corn ва Cob («Бодроқ» ва «Сўта»).

«Ёпиқ овоз бериш жараёни натижасига кўра америкаликлар оғирлиги 19 килограмм келадиган аёвалик ‘Бодроқ’ни йил лауреати сифатида танлади», — дейилади хабарда.

Америка президентига Шукроналик кунида куркани олиб келиш анъанаси 1940 йилларда бошланган. Ўшанда Куркалар миллий федерацияси асосчиси Чарльз Уомплер мамлакатнинг 33-президенти Гарри Труменга парранда совға қилган. Бироқ уларни афв этиш одати 1989 йилда, катта Жорж Буш ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаоллар талабини инобатга олган ҳолда биринчи бор расман қушни афв этганидан сўнг бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда АҚШ президенти Bred ва Batter (инглиз тилида «нон» ва «сарёғ») номлари берилган икки куркани қўйиб юборганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)