
Киевда номаълум шахс Украинанинг NewsOne телеканали журналисти Виолетта Товкесга ҳужум қилди. Товкес Очлик қурбонларига бағишланган хотирлаш маросимида жонли эфир қилаётган бўлган. Бу ҳақда канал сайтида хабар берилган.
«Ниқоб кийган бир киши унга яқинлашди, қўлидан микрофонни уриб, қизни итариб юборди. Шу билан бирга, у ҳиссиёт билан бир нималар деб қичқирди ва юриб кетди», - дейилади телеканал хабарда. Товкес полицияга мурожаат қилишга қарор қилган.
Канал раҳбарияти айбдорни топиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, Украинада 1932-33 йилларда содир бўлган очлик туфайли 3-7 млн. киши вафот этгани айтилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг