23:08 / 29.11.2020
4 737

Чёлкасини калталатган британиялик қиз кўчага чиқа олмай қолди. Ҳамма уни ... (фото)

Чёлкасини калталатган британиялик қиз кўчага чиқа олмай қолди. Ҳамма уни ... (фото)
Буюк Британиянинг Аддлстоун шаҳрида яшовчи Люси Блур карантиндан кейинги даврда хавфсиз равишда ташқарига ёки қаҳвахонага бориши мумкин бўлган кунни эслай олмайди. У ҳамиша инсонларнинг нигоҳи остида, ҳаттоки ундан бирга суратга тушишни ҳам сўрашади. Бунинг учун у бор-йўғи сочларини қисқартирган эди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Daily Mail
Янги соч турмаги қизни шу қадар ўзгартириб юбордики, одамлар уни таниқли инглиз актрисаси Мишел Киган билан адаштирмоқда.

Люси Блур

Фото: CATERS NEWS
Мишель Киган

Фото: Pinterest
Иккала қиз ҳам каштан рангли ҳажмдор соч турмагида. Иккисининг ҳам табассуми ва тери ранги ўхшаш. Карантиндан кейин одатий ҳаёт кечираётган Люси нотаниш одамлардан Мишель Киганга ўхшашлигини эшита бошлади. «Одамлар мени мамлакатдаги энг чиройли қизлардан бири деб ҳисоблашларидан хурсандман», − дейди Люси.

Фото: Medialeaks

Фото: «weddbook.com»
Люсининг янги кўриниши унга Интернетда машҳурлик келтирди. У Instagram саҳифасига суратларини жойлаши билан дарҳол Мишель Киган профилидан ўнлаб ҳаволалар олади. Одамлар уни юлдуз деб қабул қилади ва шахсий ҳаёти, режалаштирган фильми ҳақида сўрайди.

«Одамлар Мишель билан менинг суратларимни белгилайди. Қизиқ, у мени кўрганмикан, иккимиз эгизакка ўхшашимизни билармикан?» – дейди Люси.

Фото: «weddbook.com»
Тўғри, Мишель билан ўхшашлик Люсига машҳурлик келтирган бўлса-да, қиз ўзининг юлдуз нусхаси иштирокидаги бирорта фильмни кўрмаганлигини тан олди. Лекин Люси актрисанинг Instagram саҳифасини мунтазам кузатиб боради. Шунингдек, қизларнинг гардероби ҳам жуда ўхшаш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чёлкасини калталатган британиялик қиз кўчага чиқа олмай қолди. Ҳамма уни ... (фото)