10:44 / 01.12.2020
1 299

Биткоин нархи 2017 йилда ўрнатилган рекордни янгилади

Биткоин нархи 2017 йилда ўрнатилган рекордни янгилади
Фото: Reuters
Биткоиннинг нархи 2017 йилда қайд этилган энг юқори тарихий натижадан ошди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
30 ноябрь куни бўлиб ўтган савдолар чоғида биткоин нархи 19808 долларга етган. Бундан аввалги рекорд кўрсаткич 2017 йилнинг 18 декабрида қайд этилган ва 19783,21 долларни ташкил қилган.

Сўнгги бир йил давомида биткоин нархи 170 фоизга ўсган. Reuters томонидан таъкидланишича, нархнинг бундай кўтарилиши хатарли активларга нисбатан умумий қизиқишнинг ошиши, шунингдек, инвесторларнинг криптовалюталар яқин вақт ичида умум қабул қилинган валютага айланишига умиди фонида юз берган.

Биткоин 2017 йилда криптовалюталарга қизиқишнинг ошиши фонида бир йилда 20 баравар қимматлади, шундан кейин унинг курси тезлик билан пасайишни бошлаган. 2018 йилнинг июнь ойида биткоин нархи 6 минг доллардан қимматроқ бўлган, 2019 йилнинг бошида эса унинг нархи 3,5 минг долларгача пасайган. Шундан сўнг биткоин нархи яна ошишни бошлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)