11:06 / 02.12.2020
1 895

Швецияда 41 ёшли ўғлини 28 йил уй қамоғида сақлаган аёл қўлга олинди

Швецияда 41 ёшли ўғлини 28 йил уй қамоғида сақлаган аёл қўлга олинди
Фото: Expressen
Швеция пойтахти Стокгольмда 70 ёшли аёл 41 ёшли ўғлини ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилганликда ва соғлиғига зарар етказганликда гумонланиб қўлга олинди. Қўрққан ва оғир аҳволдаги эркакни унинг қариндоши тасодифан уйида кўриб қолган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Мазкур қариндошнинг айтишича, уй эгаси бўлган аёл ўғлини 12 ёшидан буён уйга қамаб келган. Аёл болани мактабдан чиқариб олган ва бошқа одамлар билан мулоқотдан маҳрум қилган. Қариндошнинг фикрича, боланинг онаси ўзини уни ҳимоя қила оладиган ва унга ёрдам бера оладиган ягона одам сифатида кўрсатган ва атрофдаги олам унинг учун хавфли эканлигини айтган.

70 ёшли аёл касалхонага тушган. Қариндоши унинг уйида нима бўлаётганини кўриш учун у ерга кирган. Унинг айтишича, уйнинг ҳамма жойини чиқинди босиб кетганди. Уйнинг қоронғи бурчагида эса ёруғликдан ҳам, бегоналардан ҳам қўрққан кекса аёлнинг 41 ёшли ўғли бўлган.

Маълум бўлишича, эркакнинг тишлари бўлмаган, оёқлари яра билан қопланган. У ўрнидан аранг туради ва гапни қийинчилик билан тушунади. Эркак касалхонага ётқизилган ва эртаси куни операция қилинган. Полиция мазкур ҳолат бўйича тергов ишларини бошлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)