Фото: «Russianamerica.tv»
АҚШда Мэйо клиникаси мутахассислари коронавирус инфекциясига ҳаддан ташқари иммунитет реакцияси натижасида келиб чиқадиган яллиғланиш синдроми аломатларини маълум қилишди, дея хабар беради «Medical Xpress» нашри.
Олимларнинг фикрига кўра, ушбу касаллик болаларда ҳам, катталарда ҳам вирус аниқлангандан кейинги бир неча ҳафта ичида, унинг асосий белгилари ўтганида пайдо бўлиши мумкин. Аломатларига тана ва аъзоларнинг турли қисмлари яллиғланиши киради. Улар шиш, баъзан қизариш ва оғриқ билан кечади.
Яна бир аломати бир кундан ортиқ давом этадиган иситма, шунингдек, қайт қилиш, қорин оғриғи, теридаги тошмалар, кўз, лаб ва тил қизариши бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, ўткир қорин оғриғи, кўкрак қафаси оғриғи, юрак уриши тезлашиши, нафас қисиши, юз ва лабларнинг кўкариши шошилинч аломатлар ҳисобланади. Бемор теридаги тошма ва оёқ-қўлларининг шишишидан шикоят қилиши, шунингдек, беморнинг тасаввурлари чалкашиб кетиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

COVID-19 беморлари тузалгандан кейин ҳам ғалати аломатлардан шикоят қилишяпти

Коронавируснинг яна бир хавфли асорати аниқланди

Катталарда коронавируснинг болаларга хос асоратлари қайд этила бошланди

Коронавирус касаллигининг белгилари айнан қандай бўлади?

Коронавируснинг янги аломати маълум қилинди

Хитойлик шифокорлар янги коронавируснинг дастлабки аломатларини маълум қилишди