Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳванд моддаларни махсус печда йўқ қилиш тадбирида қатнашди, деб хабар бермоқда «Туркманистон Бугун» давлат ахборот агентлиги.
Шу тариқа Бердимуҳамедов Ашхободдан 100 километр шимолда жойлашган наркотикларни ёқиш учун янги мажмуани очиб берди.
«Хавфсизлик кенгаши котиби Чоримурод Омонов давлат раҳбарига янги мажмуа ҳақида ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан махсус операциялар чоғида мусодара қилинган гиёҳванд моддаларни ёқишга тайёргарлик ҳақида гапириб берди», — дейилади хабарда.
Шундан кейин президент Бердимуҳамедов ва хавфсизлик кенгаши аъзолари бир неча пакет наркотикларни ёқиб юборган. Тадбир чоғида жами 122,5 кг наркотик моддалар йўқ қилинган.
Хабар берилишича, ўрнатилган учта печда илғор технологиялар қўлланилиб, улар одамлар ва экология учун хавфсиздир.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 23 ноябрдан бошлаб дунё миқёсидаги пандемия ҳамда мамлакат ҳудудида ўткир юқумли касалликларнинг тарқалиши ва юқишининг олдини олиш мақсадида 50 ёшдан катта фуқароларнинг ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланиши тақиқлаб қўйилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)