date
views 2 873

Хотини билан жанжаллашган эр тинчланиш учун 450 километр пиёда юрди

Хотини билан жанжаллашган эр тинчланиш учун 450 километр пиёда юрди
Италиянинг Комо шаҳрида яшовчи эркак хотини билан жанжалдан сўнг тинчланиш учун 450 километр пиёда юрди. Бу ҳақда Wanted in Milan портали хабар бермоқда.

48 ёшли эркак рафиқаси билан жанжаллашиб, сайрга чиққан. У Болоня шаҳри томон йўл олган ва бир ҳафта ўтгач, денгиз бўйидаги Фано шаҳрида топилади. Уни маҳаллий полиция сўроқ учун олиб кетган.

Полиция хабарига кўра, италиялик эркак тунги соат иккиларда кўчада бемақсад юриб, шаҳарнинг комендантлик соати тартибини бузган. У 400 евро миқдорида жаримага тортилди, деб ёзади маҳаллий газета.

Сўроқ пайтида италиялик қандай қилиб уйидан бунча узоқлашиб кетганини сезмаганини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хотини билан жанжаллашган эр тинчланиш учун 450 километр пиёда юрди