19:23 / 05.12.2020
3 323

Двигатели ишламай қолган самолёт трассадаги йўлтанламасга бориб урилди

Двигатели ишламай қолган самолёт трассадаги йўлтанламасга бориб урилди
Фото: WKYS Channel 3
Миннесота штатида йўлтанламас ва самолёт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Двигатели ишламай қолган самолётнинг 52 ёшли учувчиси Крейг Гиффорд учиш қурилмасини автомобиль трассасига қўндиришга қарор қилган. Бироқ барчаси осон кечмаган: бир моторли енгил Bellanca Viking самолёти Ford Explorer’га бориб урилган, деб хабар беради Motor.

Йўлтанламас орқасига самолёт келиб урилган вақтда ўз йўналиши бўйлаб шошмасдан ҳаракатланаётган бўлган: Explorer қанот зарбасининг кучидан 180 даражага бурилиб кетган. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Bellanca Viking’ни авиафристайл бўйича беллашувларда кўп маротага иштирок этган тажрибали учувчи бошқарган. Бироқ авариядан қочишнинг имкони бўлмаган — самолётнинг қанотлари билан узунлиги 10,4 метрга етади, шу сабабли у шоссенинг учала бўлагини ҳам тўсиб қўйган.

Бахтли тасодиф туфайли тўқнашув у қадар катта тезликда содир бўлмаган ва ҳеч кимга жароҳат етмаган.

Самолёт ичида Гиффорддан ташқари бир аёл ҳам бўлгани айтилмоқда. Аварияга учраган Bellanca Viking ва шикаст етган Ford Explorer трассани ёпиб қўйгани сабаб полиция авария оқибатлари бартараф этилгунга қадар ҳаракатни вақтинча ёпиб қўйган. Ҳодиса жойига эвакуатор етиб келиб, самолётни тортиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Двигатели ишламай қолган самолёт трассадаги йўлтанламасга бориб урилди