2 101
Олимлар нима сабабдан баъзи ҳайвонлар коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлигини аниқлади

Фото: EPA
Ҳайвонларнинг баъзи турлари — чўчқа, каламуш, қушларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли паст ва уларда вирусга қарши иммунитет мавжуд. Бу ҳақда Стэнфорд университети олимлари гуруҳи маълум қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».
Коронавирус одам ҳужайрасига ACE2 рецепторлари орқали тушади. Тадқиқотчилар одам тез-тез алоқада бўладиган 28 та ҳайвон турини ўрганиб, уларда худди шундай рецепторларни аниқлади.
Аниқланишича, турли ҳайвонларда бу рецепторлар жуда ўхшаш, бироқ молекуляр тузилиш бироз фарқ қилади. Одам рецепторларига энг кўп ўхшайдиган рецепторлар шимпанзеларда аниқланган (99,5 фоиз ўхшашлик), энг ками эса олтин балиқчаларда (72 фоиз).
Бу рецепторларнинг компьютер таҳлили вируснинг оқсил «тишлари» билан алоқа ўрнатишга ва мос равишда инфекциянинг ҳужайрага киришига тўсқинлик қиладиган мутацияни аниқлади.
Шундай бўлса ҳам, олимлар коронавируснинг бундан кейин мутацияга учрашини ва ҳатто иммунитетга эга ҳайвонларни ҳам зарарлайдиган штаммларнинг пайдо бўлишини истисно қилмаяпти.
Тадқиқот раҳбари Жоао Родригеш касалланган одамларни Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотининг тавсияларига амал қилишга ҳамда уй ва ёввойи ҳайвонлар, чорва билан алоқани чеклашга чақирган. Акс ҳолда, коронавирус пандемияси турлараро пандемияга айланиши ва кўплаб қирилиб кетаётган ҳайвонларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Олимлар коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотни аниқлади

Индонезия олимлари коронавируснинг мутацияга учраган штаммини аниқлади

Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлашди

Олимлар нима учун коронавирусдан кўпроқ европаликлар азият чекаётганини аниқлади

Олимлар коронавирус мутациясидан хавфсирамоқда

Олимлар коронавируснинг олти хил тури дунё бўйлаб тарқалаётганини аниқлади