08:01 / 06.12.2020
2 470

Хитойлик аёл собиқ севгилисининг тўйини бузишга уринди

Хитойлик аёл собиқ севгилисининг тўйини бузишга уринди
Фото: Daily Mail
Хитойнинг Юйлинь шаҳрида яшовчи аёл, собиқ севгилисининг гул ва тасмалар билан безатилган машинасини тўсиб, унинг тўйини бузишга уринди. Бу ҳақда Search News хабар берди.

2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум бўлган аёлнинг йўл ўртасига чиқиб тўй машинасини тўхтатишга уриниши акс этган видео тарқалган.

Тахмин қилинишича, бу хатти-ҳаракати орқали у собиқ севгилисининг тўйини тўхтатмоқчи бўлган. Ёзиб олинган видеода аёлнинг юриб келиб машина рўпарасида тўхтагани ва қўлларини кўтариб автомобилнинг йўлда давом этишига йўл бермаганини кўриш мумкин.

Шунга қарамай аёл эркакни фикридан қайтара олмай ортга қайтишига тўғри келган. Бошқа гувоҳлар томонидан муҳрланган видеоларда у қўлида телефонини ушлаб олиб: «Мен сени ҳеч қачон тинч қўймайман» , — деб бақирганини кўриш мумкин, дейилади хабарда.

Ушбу видеони томоша қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аёлга раҳми келган ва унга ўтмишни унутиб, яшашда давом этишини маслаҳат берган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хитойлик аёл собиқ севгилисининг тўйини бузишга уринди