23:43 / 06.12.2020
6 577

Сартарош сабаб сочини ўстириб юборган қиз Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди (фото)

Сартарош сабаб сочини ўстириб юборган қиз Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди (фото)
Фото: Guinness world records
Ҳиндистонлик қиз Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг узун сочли ўспирин сифатида киритилди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китобининг расмий сайти хабар берди.

Ҳиндистонда яшовчи 18 яшар Ниланши Пател биринчи марта 2018 йил 21 ноябрда ўсмирлар орасида энг узун соч эгаси сифатида тан олинган. Ўша вақтдан буён у икки маротаба рекордни янгилади. Икки йил аввал унинг сочлари 1,7 метр узунликда эди, ҳозирда улар яна 30 сантиметрга ўсган.

Фото: Guinness world records
Пателнинг 6 ёшида сочини қисқартиришгани унга ёқмаган, шунинг учун уларни ўстира бошлаган. «Менинг сочимни калталатишди, жуда ҳам хунук эди. Шундан сўнг ҳеч қачон сочимни кесмасликка қарор қилганман. 6 ёшимдан буён сочларим узунлигига тегмайман», − дейди Пател.

Фото: Guinness world records
У тенгдошлари орасида жаҳон рекордини ўрнатиш учун сочларини ўстиришда давом этиши ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.

Фото: Guinness world records

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сартарош сабаб сочини ўстириб юборган қиз Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди (фото)