13:21 / 07.12.2020
2 524

Россиянинг «Спутник V» вакцинаси иккита компонентининг максимал нархи маълум қилинди

Россиянинг «Спутник V» вакцинаси иккита компонентининг максимал нархи маълум қилинди
Россияда «Спутник V» вакцинасининг максимал нархи рўйхатдан ўтказилди. Вакцинанинг икки компоненти максимал нархи 1942 рублни ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Алексей Кузнецовга таяниб, «Интерфакс» маълум қилди.

Унга кўра, 5 та икки компонентли тўпламнинг нархи 9710 рубль миқдорида рўйхатдан ўтган. Кузнецовнинг таъкидлашича, Россия фуқароларини эмлаш бепул ва ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гамалея институти томонидан ишлаб чиқилган ва «Спутник V» деб номланган биринчи рус вакцинаси 11 августда рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирда у Москвада синов босқичини ўтказмоқда, унда 40 минг киши иштирок этади. Гуруҳнинг ярми аллақачон эмланган.

Бунга параллел равишда вакцина билан хавф гуруҳларини – шифокорлар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчиларни эмлаш бошланган. Шунингдек, армияда эмлаш бошланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россиянинг «Спутник V» вакцинаси иккита компонентининг максимал нархи маълум қилинди