Коронавирусдан тузалган ёшлар нималардан хавфсираши кераклиги айтилди

Коронавирусдан тузалган ёшлар нималардан хавфсираши кераклиги айтилди
Фото: Depositphotos / VitalikRadko
Коронавирус инфекциясидан қутулганларга мушаклардаги сурункали чарчоқ ва заифликдан ташқари, психологик муаммолар асосий таҳдид ҳисобланади. Бу, айниқса, ёшларга кучлироқ таъсир қилади, — дейди италиялик шифокор Сильвестро Скотти.

«Агар кекса кишилар сурункали касалликлар билан яшашга кўникишган бўлса, ёшлар коронавирусни бошидан ўтказишганида илк бор ўзларининг заифлигини тушунишади», — дейди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, беморларнинг учдан бир қисми тикланганидан сўнг турли хил асоратларни бошдан кечиришмоқда. Жумладан, жисмоний заифликдан ташқари, уларда ташвишланиш, кайфиятнинг тез ўзгарувчанлиги ва уйқусизликни кузатиш мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар