
Фото: Spacetelescope
Олимлар Hubble телескопи ёрдамида кўплаб янги юлдузлар пайдо бўлаётган галактикани суратга олишга муваффақ бўлди. Сурат телескоп ишига бағишланган расмий сайтга жойлаштирилган. Таъкидланишича, NGC 1792 «Кабутар» юлдузлар туркумида жойлашган.
Галактика марказидаги тўқ сариқ ёғдулар унда сўниб бораётган эски юлдузлар жойлашганидан далолат беради. Атрофидаги кўк рангли чизиқлар эса порлаётган ёш юлдузларга тўла эканлигини билдиради.
Астрономларнинг қайд этишича, ушбу галактикада юлдузларнинг пайдо бўлиш тезлиги «Сомон йўли»даги шу каби жараёндан ўн баробар тезроқ бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар