10:39 / 09.12.2020
3 283

Чехия собиқ президенти ниқобни нотўғри таққани учун жаримага тортилди

Чехия собиқ президенти ниқобни нотўғри таққани учун жаримага тортилди
Вацлав Клаус
Фото: Getty Images

Чехия собиқ президенти Вацлав Клаус ниқоби оғзи ва бурнини ёпмай тургани учун 3 минг крона (137 доллар) жаримага тортилди, деб ёзади «РБК» Чехия телевидениесига таяниб.

Журналистлар маълум қилишича, 17 ноябрь куни Прага марказида аксилкоммунистик «бахмал инқилоб» ўтказилган кунни нишонлаш чоғида Клаус ниқобини иягига тушириб олган. Полициячилар буни пайқаб қолган ва собиқ президентдан ниқобни тўғри тақишни талаб қилган, аммо у бундан бош тортган. Шунда уни полиция бўлинмасига олиб кетишган ва қоидабузарлик ҳақида протокол тузишган.

Худди шундай жарималар Чехия собиқ соғлиқни сақлаш вазири Роман Примула ва АНО партияси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Ярослав Фалтиникка нисбатан ҳам қўлланилган эди.

Ноябрда Чехия ҳар 100 минг аҳолига COVID-19’дан ўлим ҳолатлари сони бўйича дунё бўйича етакчи мамлакатга айланган эди. Аммо қатъий чеклов чоралари туфайли касалланиш даражаси пасайди. Чехия ССВ маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 59 мингта фаол ҳолат қайд этилган. Шуларнинг 4 мингдан зиёди касалхонага ётқизилган. Бутун пандемия даврида мамлакатда касалланганлар сони эса 546 минг нафардан ошади, 8902 киши вафот этган.

3 декабрдан мамлакат ҳукумати чекловларни юмшатди. Ҳозир мамлакатда дўконлар ва ресторанлар ишламоқда, аммо мижозлар сони чекланган. Шунингдек, комендантлик соати ҳам бекор қилинди ва оммавий спорт тадбирларининг чекланган сондаги иштирокчилар билан ўтказилишига рухсат берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехия собиқ президенти ниқобни нотўғри таққани учун жаримага тортилди