18:02 / 09.12.2020
3 798

Нью-Йоркда икки болакай оилавий Range Rover’ни миниб қочиб, 160 км йўл босди

Нью-Йоркда икки болакай оилавий Range Rover’ни миниб қочиб, 160 км йўл босди
Фото: Motor
Нью-Йоркда 12 ёшли мактаб ўқувчиси 7 ёшли амакиваччаси билан ота-онасига тегишли Range Rover’ини ҳайдаб қочди. Ёш қоидабузарлар уйидан 160 километр узоқликда, қўшни штат чегарасида егулик сотиб олишга уринган вақтида ушланган, деб хабар беради Motor.

Ота-она фарзандлари йўқолиб қолганини тонгги соат 10:00 ларда пайқаб қолган. Кузатув камераси томонидан ёзиб олинган видеода яқинда 12 ёшга тўлган ўғли Range Rover рулига ўтириб, 7 ёшли амакиваччасини эса йўловчи ўриндиғига чиқариб, машинани ҳайдаб кетгани тасвирланган.

Полиция ходимлар олиб қочилган йўлтанламасда тезда топишга муваффақ бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг машинани тўхтатиш борасидаги талабига болакай эътибор қаратмаган. Полициячилар болаларни кузатишни давом этган, бироқ 12 ёшли ҳайдовчини қўрқитиб юборишлари мумкинлиги сабаб таъқибни тўхтатган.

Бир неча соат ўтгач, болаларнинг қорни очган ва улар печенье сотиб олиш учун қўшни штат чегараси яқинидаги дўконда тўхтаган. Маълум бўлишича, болаларнинг ёнида ота-онасининг кредит картаси ҳам бўлиб, улар карта ёрдамида супермаркетда харидни амалга оширмоқчи боўлган. Ака-ука зудлик билан қўлга олинган ва уйларига олиб борилган. Бироқ полициячилар 12 ёшли болакай 160 километр йўл босиб, бирорта ҳам ЙТҲ содир этмаганидан ҳайратга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда икки болакай оилавий Range Rover’ни миниб қочиб, 160 км йўл босди