22:11 / 09.12.2020
4 333

Олимлар табиий газни ўта юқори тезликда қаттиқ шаклга айлантириш усулини яратди (видео)

Олимлар табиий газни ўта юқори тезликда қаттиқ шаклга айлантириш усулини яратди (видео)
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Сингапур миллий университети (NUS) муҳандислари табиий газни қаттиқ шаклга ўтказишнинг янги усулини ишлаб чиқди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Бу газни сақлаш ва етказиш хавфсизлигини таъминлайди ҳамда осонлаштиради.

Олимларнинг ушбу соҳадаги тажрибалари муҳим аҳамиятга эга: табиий газ ҳамон асосий энергия манбаси ҳисобланади, бироқ у билан ишлаш анча қийин — уни жуда паст ҳароратда (Цельсий бўйича -162 даража) суюқ ҳолатга ўтказиш керак ва бу у қадар хавфсиз эмас.

Олимлар газни қаттиқ шаклга айлантириш усулини табиатдан «ўрганган». Умуман олганда, табиатда шунга ўхшаш усул бор — маълум бир молекула шароитида табиий газ сув молекулаларининг «ҳужайраси»га тушиб, газ гидратлари ёки қайноқ муз ҳосил қилиши мумкин. Бироқ бу етарли даражада тез эмас ва тадқиқотчиларнинг аралашувисиз у бир неча миллион йил давом этади.

Олимларнинг маълум қилишича, тажриба давомида бутун жараён 15 дақиқа вақт олган — бу жуда ҳам тез. Янги аралашманинг асосини Л-триптофан — реакция тезлигини оширадиган ва қаттиқ кристалл моддани ҳосил қилишда кўпроқ газ «ушлайдиган» аминокислота ташкил этади. Тадқиқотчиларнинг ўзи тажриба натижасини катта ютуқ деб атамоқда.

Тайёр маҳсулот худди муз бўлагидек кўринишга эга. У портлашга мойил эмас ва Цельсий бўйича -5 даража совуқда сақлаш учун етарлича барқарор. Бундан ташқари, янги усулда одатдагидан кўра камроқ токсик қўшимчалар ишлатилган.

Ҳозирча тажриба фақат лабораторияда ўтказилган, бироқ яқин орада уни кенг кўламли табиий газларда синаб кўриш режалаштирилмоқда. Гап кунига 100 килограммга яқин газни қаттиқ шаклга ўтказиш ҳақида кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар табиий газни ўта юқори тезликда қаттиқ шаклга айлантириш усулини яратди (видео)