12:43 / 10.12.2020
3 282

Россияда коронавирусга қарши курашда чегараларни ёпиш самара бермай қўйганлиги айтилди

Россияда коронавирусга қарши курашда чегараларни ёпиш самара бермай қўйганлиги айтилди
Фото: «РИА Новости»
Коронавирус тарқалишига қарши курашда чегараларни ёпиш каби чоралар ўз кучини йўқотди, чунки пандемия ривожланишида асосий ролни одамлар атрофидаги касаллик манбалари ўйнайди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда Россиянинг Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург маълум қилди.

«Анчадан бери касаллик тарқалишида асосий ролни инфекциянинг четдан кириши эмас, балки атрофимиздаги инфекция манбалари ўйнамоқда. Шунинг учун эпидемиологик жараённи бошқариш қийин бўлиб кетди ва у оммавий тус олди», — дея тушунтирган у.

Гринцбург коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини олган шахслар минтақа ва мамлакатлар бўйлаб эркин ҳаракатланиши мумкинлигини ёқлаб чиқди. «Улар бутунлай эркин ҳаракатланишлари мумкин. Агар бошиданоқ юқори, яхши ҳимоя титрлари бўлса, у ҳолда одам эркин ҳаракатлана олади ва ҳозирги кунда вирус жуда кўп бўлганлиги сабабли у ўзининг иммунитет тизимини доимий равишда рағбатлантиради ва бу титрлар узоқ ҳамда юқори даражада бўлади. Улар тушмайди», — деб айтган у.

Россия хорижий мамлакатлар билан мунтазам ва чартер рейсларини март ойи охирида ёпиб қўйди ва август ойида қайта тиклай бошлади. Айни пайтда Туркия, Буюк Британия, Швейцария, Миср, БАА, Жанубий Корея ва Япония каби давлатларга авиапарвозларга рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусга қарши курашда чегараларни ёпиш самара бермай қўйганлиги айтилди