22:18 / 11.12.2020
3 802

Митти поссумлар Австралиядаги ёнғиндан омон қолгани маълум бўлди

Митти поссумлар Австралиядаги ёнғиндан омон қолгани маълум бўлди
Фото: Facebook / KILandforWildlife
Австралиянинг Кенгуру оролида ўрмон ёнғинлари сабаб қирилиб кетган дея ҳисоблаб келинган митт пуссумлар топилди, деб хабар беради The Guardian. Ушбу жонзотлар материкдаги поссумлар яшайдиган ҳудуднинг асосий қисми кенг кўламли офат томонидан яксон бўлганидан сўнг, биринчи бор топилди.

«Мазкур топилма митти поссум тури ёнғиндан сўнг омон қолгани сифатида биринчи ҳужжатлаштирилган далил. Ёнғин ушбу турнинг 88 фоизга яқинини қамраб олган, шу сабабли биз унинг оқибатлари қандай бўлиши борасида аниқ тахминга эга эмас эдик, бироқ бир нарса аниқки, популяцияга жиддий зарар етган», — дейди эколог Пет Хоженс.

Фото: Facebook / KILandforWildlife
Унинг сўзларига кўра, эндиликда поссумлар ҳаётига ёввойи мушуклар жиддий хавф туғдирмоқда.

Тасман митти поссумлари — оғирлиги 10 граммгача етадиган ҳайвон ҳисобланади. У асосан Тасмания оролида, шунингдек, Кенгуру ороли ва Жанубий Австралияда яшайди. Тасман митти поссумлари тунги ҳаёт тарзида, асосан, буталар ёки ўрмон дарахтлари орасида яшайди. Ҳашаротлар, ўргимчаклар, майда калтакесаклар, нектар ва чанглар билан озиқланади.

Фото: Facebook / KILandforWildlife
Эслатиб ўтамиз, Австралияда 2019 йилнинг ёзида бошланган ўрмон ёнғинлари 186 минг квадрат километр майдонни эгаллаган ҳамда 34 кишининг ва миллиардлаб ҳайвонларнинг умрига зомин бўлган.

Фото: Facebook / KILandforWildlife

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Митти поссумлар Австралиядаги ёнғиндан омон қолгани маълум бўлди