23:34 / 12.12.2020
5 414

Арманистон Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоққа ҳужум бошлаганини эълон қилди

Арманистон Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоққа ҳужум бошлаганини эълон қилди
Фото: «РИА Новости»
Арманистон Озарбайжон қуролли кучлари томонидан Тоғли Қорабоғда ҳужум бошлаганини эълон қилди. Россия Мудофаа вазирлиги сулҳ бузилганлигини тасдиқламоқда дея хабар бермоқда Meduza.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳужум минтақанинг жанубидаги Старий Таглар ва Хсаберд аҳоли пунктлари томон бошланган. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумни қайтариш учун Арманистон қўшинлари чоралар кўрмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги воқеа тафсилотларини маълум қилмасдан, тинчлик битимидан бери биринчи марта сулҳ бузилганлигини тасдиқлади. Озарбайжон томони ҳали вазиятга изоҳ бермади.

Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳ 10 ноябрга ўтар кечаси эълон қилинди. Келишувларга мувофиқ, Озарбайжон тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳудудининг қарийб ярми устидан назоратни қўлга киритди.

Сулҳга Россия воситачилиги билан эришилди. Мувофиқликни назорат қилиш учун минтақага Россия тинчликпарвар кучлари юборилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Арманистон Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоққа ҳужум бошлаганини эълон қилди