07:00 / 13.12.2020
4 647

Энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакат маълум бўлди

Энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакат маълум бўлди
Айни пайтга келиб дунёнинг энг кўп миллиардерлари истиқомат қилувчи мамлакат Хитой ҳисобланади. Негаки, кейинги бир йил ичида бу ерда 10 миллиард доллардан кўп сармояга эга одамлар АҚШга қараганда уч бараварга ошган. Бу ҳақда Хитойнинг “Hurun” тадқиқот компанияси ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг 31 январь ҳолатига кўра Хитойда, шу жумладан, Гонконг ҳамда Тайванда миллиардерлар сони йил давомида 182 тага кўпайган ҳолда 799 тага етган. АҚШда эса миллиардерлар сони 626 кишини ташкил этмоқда. Йил давомида улар 59 тага кўпайишган.

«Ҳозир Хитойда миллиардерлар сони АҚШ ва Ҳиндистондаги миллиардерларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ», дейди “Hurun Report” раиси ва бош таҳлилчиси Руперт Хугеверф.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакат маълум бўлди