11:01 / 13.12.2020
3 015

Техасда АҚШ таркибидан чиқиш бўйича референдум ўтказиш таклиф қилинди

Техасда АҚШ таркибидан чиқиш бўйича референдум ўтказиш таклиф қилинди
Фото: texas.gov
АҚШ олий судининг 3 ноябрда ўтган президент сайловлари натижаларининг бир қатор штатларда тан олинмаслиги бўйича Техас даъвосини рад этиши ушбу штатда айирмачилик кайфиятининг авж олишига олиб келди. Жумладан, штатнинг АҚШ таркибидан чиқиши бўйича референдум ўтказиш таклиф қилинди.

Бундай таклифни Техаснинг вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Кайл Бидерманн билдирган. Бу ҳақда Бидерманнинг твиттердаги аккаунтига таяниб Fox News телеканали хабар берди.

Федерал ҳукумат назорат остидан чиққан ва Техас аҳолиси учун ҳеч қандай қийматга эга эмас”, деб айтган сиёсатчи.

Айнан шу сабабли сиёсатчи техасликларга референдум ўтказишга ва штатга мустақил давлат мақомини олишга имкон берувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

Бу орада Республикачилар партиясининг Техас штатидаги раиси Аллен Уэст олий суднинг қарорига жавобан АҚШ конституцияси тамойилларига амал қилувчи “штатлар иттифоқини” тузишни таклиф қилди.

Уэстнинг таъкидлашича, олий суд Техаснинг Жоржия, Мичиган, Пенсилвания ва Висконсинда сайлов натижаларини ноқонуний деб тан олиши бўйича аризасини рад этгани баъзи штатларга АҚШ конституциясини бузишга ва бунинг учун ҳеч қандай жазо олмасликка имкон берувчи хавфли ҳолатни юзага келтиради.

Олий суд 17та штат ва 106 нафар конгрессмен томонидан қўллаб-қувватланган Техаснинг даъво аризасини рад этиб, штатлар конституцияга зид ҳаракатларни амалга ошириши ва сайловлар ҳақидаги ўз қонунларини бузиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди”, деб айтилган Уэстнинг баёнотида.

Сиёсатчининг сўзлари жамоатчилик ва ОАВ орасида турли муносабатга сабаб бўлди. Баъзилар Уэстнинг баёнотини “АҚШ таркибидан чиқишга чақириқ” деб баҳолашган.

Техас АҚШ таркибидан бир марта – 1861 йилда чиқиб, Америка Конфедератив штатларига қўшилган. АҚШдаги фуқаролик урушидан кейин Техас 1870 йилда яна АҚШ таркибига қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасда АҚШ таркибидан чиқиш бўйича референдум ўтказиш таклиф қилинди