08:37 / 14.12.2020
3 012

Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи энг яхши парҳезни аниқлашди

Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи энг яхши парҳезни аниқлашди
Фото: «Yusupovs.com»
Олимлар кетоген парҳез коронавирус билан касалланиш хавфини камайтириши, мабодо юқтириб олган тақдирда ҳам, касалликнинг оғир кечишидан ҳимоя қилиши мумкин деган хулосага келишди. Бу ҳақда «Times of India» хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, таомномада углеводнинг оз миқдорда бўлиши организмда ёғ билан бирга «ёмон» холестеринни ҳам камайтиради, шунингдек, қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиради. Тажрибалар шуни кўрсатдики, бундай парҳез қон плазмасидаги кетон таначалари даражасини кўпайтиради. Улар организмдаги оксидловчи стрессни назорат қилади ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, олимларнинг фикрича, кетоген парҳез Т-лимфоцитлар рецепторларини ташийдиган ҳамда иммуномодуляцион ва яллиғланишга қарши фаолликка эга ҳужайралар тарқалишига ёрдам беради.

«Ушбу парҳез адаптив иммун ҳужайраларининг фаолиятини яхшилаши ва COVID-19 билан боғлиқ хавф-хатарларни камайтириши мумкин», — дейилади тадқиқотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусдан ҳимоя қилувчи энг яхши парҳезни аниқлашди