date
views 4 225

Хитойда ари инлари огнемётга эга дрон ёрдамида йўқ қилинмоқда (видео)

Хитойда ари инлари огнемётга эга дрон ёрдамида йўқ қилинмоқда (видео)
Хитой марказидаги Чжунсянь қишлоғи аҳолисининг яшашига халақит берадиган арилар инини йўқ қилиш учун огнемётга эга дрон жалб этилди, деб хабар беради Meduza.

Blue Sky Rescue хайрия ташкилоти дрон харид қилиш ва уни огнемёт билан жиҳозлаш учун 13 минг доллар тўплашга ёрдам берган. Ари инларини йўқ қилиш бўйича операция худди ўзга сайёраликларнинг босқини тасвирланган фильмларга ўхшайди.

Ҳозирча дрон ёрдамида 11 та ари ини яксон қилинган, улар тахминан 100 тага тенг. Чжунсянь аҳолиси бундан жуда хурсанд. «Энди ари чақиб олишидан хавотирга тушмасак ҳам бўлади», — дейди маҳаллий аҳолидан бири.

Blue Sky Rescue’нинг маълум қилишича, дрон ари инларини йўқ қилиб бўлгач, ундан бошқа мақсадларда, масалан, денгиздаги одамларни қутқариш йўлида фойдаланиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда ари инлари огнемётга эга дрон ёрдамида йўқ қилинмоқда (видео)