Фото: Getty Images
АҚШда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп «Твиттер»даги ўз саҳифасида ёзган.
«Биринчи вакцина юборилди. Табриклайман АҚШ! Табриклайман, Дунё!» деб ёзган Трамп.
Мамлакатда "BioNTech" ва "Pfizer" компанияларининг коронавирусга қарши вакцина билан биринчи бўлиб Нью-Йорк шаҳрида яшовчи ҳамшира Сандра Линдсай эмланган. У сўнгги ўн ой давомида коронавирус билан зарарланган беморлар билан ишлаган.
Ҳамшира 14 декабрь куни Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо иштирокида мамлакатда оммавий эмлаш бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда пайти эмланган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 13 декабрь куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази мамлакатда фавқулодда вазиятда "BioNTech" ва "Pfizer" компаниялари вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади