09:00 / 15.12.2020
5 577

Жириновский "хитойлик Горбачёв" пайдо бўлишини башорат қилди

Жириновский "хитойлик Горбачёв" пайдо бўлишини башорат қилди
АҚШ бошчилигидаги Ғарб дунёси Хитойни заифлаштириш учун "хитойлик Горбачёвни жорий қилади", деди ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский партия 32-йиғилишида. Бу ҳақда РИА Новости хабарига асосан Спутник маълум қилди.

"Америка ва Ғарб дунёси нима қилади? Хитойни заифлаштиради. Россия хоҳлаганча яшасин, биз эса Хитойга зарба берамиз ... Нима қилишади? “Хитой Горбачёвини жорий қилишади". Буни амалга ошириш мумкин, негаки миллионлаб, ўн миллионлаб хитойлик хорижда таҳсил олмоқда. Кейин улар қайтиб келишади. У ерда уларни йўлга солиш мумкин", - деди Жириновский.

Унинг фикрига кўра, ХХРда "хитойлик Горбачёв" пайдо бўлиши билан коммунистик мафкура тақиқланиб, кўп партиявийлик тизимга ўтилади.
"10-15 та давлатга бўлинади, ядро қуроли йўқ қилиниб, Россияга қарши руҳда янги армия яратилади. Гўёки, хитойликлар қаранг, сизларга – Владивосток ва Сибирнинг бир қисми тегишли бўлган эди", - деди Жириновский.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жириновский "хитойлик Горбачёв" пайдо бўлишини башорат қилди