
Фото: Lui Siu Wai / Xinhua / Zuma / Global Look Press
ECA International консалтинг компанияси яшаш учун энг қиммат шаҳарлар номини эълон қилди. Рейтингда энг юқори ўринни Ҳонгконг (Хитой) эгаллади.
Юқори бешликдан шунингдек, Токио (Япония), Ню-Йорк (АҚШ), Женева (Швейцария) ва Цюрих (Швейцария) жой олди.
Улардан кейинги ўринларга Лондон (Буюк Британия), Тель-Авив (Исроил), Сеул (Корея), Сан-Франциско (АҚШ) ва Йокоҳама (Япония) жойлашди.
Аввалроқ InterNations компанияси эълон қилган Expat Insider 2020 ҳисоботида эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар номи маълум қилинганди.
Рўйхатда энг юқори ўринларни Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари эгаллаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар