13:53 / 18.12.2020
2 954

Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди

Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди
Фото: Getty Images
Калифорния политехника университети олимлари қушларнинг сайраши инсоннинг кайфиятини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилишини аниқлади, бунда у «жонли сайраши» ҳам шарт эмас, деб хабар беради Independent.

Олимлар Боулдер очиқ майдони ва Колорадо тоғ паркидаги иккита йўлакка колонкаларни яшириб қўйиб тажриба ўтказган. Бир неча ҳафта давомида улар чуғур-чуғурлар овозини ёқиб қўйган, шундан сўнг ушбу маршрут бўйлаб ҳаракатланган сайёҳлар ўртасида сўровнома ўтказилган.

«Қушларнинг сайрашини эшитганлар қўчимча овоз ҳамроҳлигисиз сайр қилганларга нисбатан ўзини яхши ҳис қилаётгани ва бахтли эканлигини маълум қилди», — дейди тажриба муаллифи.

Тадқиқотда иштирок этган биолог Клинтон Фрэнсиснинг сўзларига кўра, керакли натижага эришиш учун қушларнинг 7—10 дақиқа сайраши кифоя қилган.

Шунингдек, олимлар яна бир деталга эътибор қаратган — ушбу табиат қўйнидаги ҳудудда бошқа ердагига қараганда кўпроқ турдаги қушлар яшаётгандек туйган инсонлар ўзларини яхшироқ ҳис қилган.

«Олинган натижалар боғларнинг менежерлари антропоген шовқин ифлосланишини камайтириши лозимлигини кўрсатади. Бу ташриф буюрувчиларнинг таассуротларини нафақат ёрқинроқ бўлишига хизмат қилади, балки ёввойи табиатга ҳам фойда келтириши мумкин», — дейди тажриба раҳбарларидан бири Даниэль Ферраро.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди