20:42 / 21.12.2020
3 437

Коронавирусни йўқ қиладиган яна бир табиий восита аниқланди

Коронавирусни йўқ қиладиган яна бир табиий восита аниқланди
Фото: «Zen.yandex.com»
Эссен университет клиникасининг олимлари қизилмия илдизи таркибидаги глицирризин кислотасининг коронавирусни йўқ қилиш хусусиятини аниқладилар. Тадқиқот натижалари «bioRxiv»да чоп этилган.

Лаборатория текширувлари чоғида олимлар қизилмия илдизи экстрактини тайёрлаб, коронавирусга таъсирини синаб кўрдилар.

Қизилмия илдизининг сувли экстракти нейтраллаш таъсирини кўрсатди. Бу кўрсаткич ўсимлик чойидан кўра пастроқ. Тадқиқот муаллифлари ўсимлик чойи коронавирусни даволашда самарали восита эканлигини тахмин қилмоқда.

Антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган глицирризин кислотасининг вирусга қарши курашиш хусусияти аввал ҳам оддий герпес ва бошқа вирусларда исботланган.

Тадқиқот муаллифлари коронавирусга қарши терапевтик таъсирини исботлаш учун қизилмия илдизи ва, жумладан, глицирризин хусусиятларини батафсил ўрганиш кераклигини таъкидлашмоқда. Ушбу модданинг хавфсизлиги ва енгил қабул қилиниши аллақачон аниқланган.

Коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб олди. Ер юзида қарийб 77 миллион киши инфекцияни юқтирган, улардан 1,7 миллионга яқини вафот этган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қарийб 76 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 73 мингтаси тузалиб, 600 дан зиёд бемор вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни йўқ қиладиган яна бир табиий восита аниқланди