21:12 / 21.12.2020
2 258

Япон олимлари COVIDнинг оғир кечишини аниқлаш усули ҳақида маълумот беришди

Япон олимлари COVIDнинг оғир кечишини аниқлаш усули ҳақида маълумот беришди
Фото: «Verona09.ru»
Япон олимлари коронавирус инфекциясининг оғир кечаётганини қандай билиш мумкинлигини тушунтирдилар. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида пайдо бўлди.

Аниқланишича, беморнинг аҳволи қонидаги РНК вируси миқдорига боғлиқ. Бурун-ҳалқумдан синама олиб, ПЗР-тест ўтказилганда шифокорлар организмда COVID-19 борлигини аниқлаши мумкин. Касаллик аломатлари пайдо бўлгандан кейин бир неча кун давомида юклама юқори бўлади. 2-3 ҳафта ўтгач, у пасаяди ва инфекцияни аниқлаш қийинлашади.

Тояма университети ва Тояма соғлиқни сақлаш институти тадқиқотчиларининг маълумот қилишича, касаллик кечиши тўғрисида хулоса чиқариш учун бурун-ҳалқумдаги эмас, айнан қондаги вирусга эътибор қаратиш керак. Улар 56 нафар бемор ҳақидаги маълумотларни ўрганиб, қон таҳлили билан ПЗР тестларининг натижаларини таққослаб чиқдилар.

Маълум бўлишича, аҳволи оғир деб баҳоланган барча беморларнинг қонида вируснинг РНКси кузатилган, оғир аҳволда бўлган одамларда у 50%, ўртача ҳолатларда 4% қайд этилган, енгил ва аломатсиз ҳолларда эса умуман кузатилмаган.

Олимларнинг таъкидлашича, қон текшируви ҳар бир бемор учун энг мақбул муолажани танлашга, ўта оғир ҳолатларда эса беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шу муносабат билан мутахассислар ушбу тадқиқот одатдаги ПЗР тестларидан ташқари амалга оширилишини маслаҳат беришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япон олимлари COVIDнинг оғир кечишини аниқлаш усули ҳақида маълумот беришди