11:55 / 22.12.2020
2 089

Ботир Қобилов: Пандемия устидан ғалабага бюрократ раҳбарлар эмас, муҳожир олимлар туфайли эришилмоқда

Ботир Қобилов: Пандемия устидан ғалабага бюрократ раҳбарлар эмас, муҳожир олимлар туфайли эришилмоқда
Коронавирусга қарши вакцина борасида муваффақиятга эришаётган олимлар ичида муҳожирлар сони салмоқли. Бу ҳақда АҚШнинг Гарвард университети тадқиқотчиси, иқтисодчи Ботир Қобилов ўз Telegram каналида маълум қилди.

«Пандемия устидан ғалаба ҳеч қандай бюрократ, раҳбар, бошлиқ ёки мутасадди ташкилот сабабли деб бўлмайди. Аксинча, уларнинг айримлари халақит қилади фақат.

Moderna’нинг вакцинаси Венгрияда туғилган олим Каталин Карико томонидан яратилган технология асосида ишлайди. Moderna’нинг таъсисчиларидан бири Ливанда туғилган. Pfizer вакцинаси Германиядаги турк муҳожирлари Уғур Шахин ва Озлем Туреси томонидан яратилган ва ўша вакцинани бозорга олиб чиқишда компания бош директори (CEO) Альберт Бурла катта роль ўйнади, у эса грециялик муҳожир.

Ўзингизга савол беринг: ўша венгер, грек, турк ўз ватанларида шу нарсаларни амалга ошира олармиди? Вақт билан мисли кўрилмаган пойгада ғолиб бўлишармиди, яъни вакцинани бир йилдан кам муддатда бозорга чиқаришармиди? Албатта йўқ
», – дейди Ботир Қобилов.

Унинг айтишича, АҚШда биотехнология соҳасида ишлайдиганларнинг учдан бири хорижда туғилган меҳнат муҳожирларига тўғри келади. Умуман олганда, илм-фан, инновация нафақат АҚШда, балки аксарият ривожланган мамлакатларда айнан иммигрантлар ёрдами билан ривожланади.

«Инновация керак. Лекин инновация бўлиши учун хилма-хиллик керак. Одамлар, фикр ва ғоялар хилма-хиллиги ўзгача ёндашув ва прогрессга имкон беради.

Ва энг муҳими – эркинлик керак. Инсон эркинлиги, унинг фикрлаш эркинлиги ва ҳеч қандай майда-чуйда муаммолар, ташвишлар, қоғозбозлик ва буйруқлар билан чалғитмайдиган муҳит керак
», – деб ёзди Ботир Қобилов ўзининг Telegram’даги каналида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ботир Қобилов: Пандемия устидан ғалабага бюрократ раҳбарлар эмас, муҳожир олимлар туфайли эришилмоқда