Фото: «Reuters/Hannibal Hanschke»
«SpaceX» ва «Tesla» компаниялари раҳбари Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 8,8 миллиард долларга камайди. Натижада миллиардер сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринга тушиб қолди. Буни «Forbes» маълумотлари тасдиқлайди.
Бунгача Маск 9 декабрда кўтарилиб олган рейтингнинг иккинчи поғонасини эгаллаб келаётганди. Шунингдек, у Bloomberg Billionaires Index (BBI) агентлиги рейтингида ҳам худди шу ўринни банд этган.
«Forbes» маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги қарийб 145 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, «Forbes» рўйхатининг биринчи ўрнини эгаллаган «Amazon» асосчиси ва раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 187 миллиард долларни, «Louis Vuitton Moët Hennessy» компанияси президенти Бернар Арно (рейтингда иккинчи ўрин)нинг бойлиги 145,6 миллиард долларни ташкил этади.
Маск «Tesla» акцияларининг тахминан бешдан бирига эгалик қилади. Жорий йил бошидан буён улар 8 баравар ошди. Шу тариқа, акцияларнинг қиймати S&P 500 индексига киритилиши ҳақида эълон қилинган 17 ноябрдан бошлаб кўтарилган.
Компания акцияларининг пасайишига кўтарилгандан кейинги тузатиш ва коронавирус инфекциясининг янги штамми тўғрисидаги маълумот сабаб бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради