11:16 / 24.12.2020
3 958

Собиқ «Жаҳон гўзали»ни автобус уриб кетди

Собиқ «Жаҳон гўзали»ни автобус уриб кетди
Фото: «Los Andes»
Буэнос-Айресда аргентиналик биринчи «Жаҳон гўзали», ҳозирда 81 ёшни қоралаган Норма Каппальи автобус уриб кетиши оқибатларидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «La Nacion» газетаси хабар берди.

«Норма Каппальи автобус ғилдираклари остида қолганидан сўнг оғир аҳволда шифохонага келтирилган, аммо врачлар ҳаётини сақлаб қолиша олмаган», — дейилади хабарда.

Бир ҳафта комада ётган Каппальи қайтиб кўзини очмаган. Автобусни бошқарган 28 ёшли ҳайдовчи ҳодиса жойида қўлга олинган.

Норма Глэдис Каппальи — 1960 йили «Жаҳон гўзали» танловида ғолиб чиққан илк аргентиналик. Мукофот сифатида 500 фунт стерлинг ва спорт машинаси совға қилишган. Норма кейинчалик аксарият модалар уйлари, хусусан, «Dior» ва «Armani» билан ҳамкорликда ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ «Жаҳон гўзали»ни автобус уриб кетди