12:43 / 25.12.2020
1 998

Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди

Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди
Фото: OSU
Мьянмадаги қаҳрабо қазиб олинадиган кондан топилган қатрон бўлаги ичида фанга номаълум гул топилди. Топилма Бўр давридаги гулли ўсимликларнинг Valviloculus турига киритилган, нави эса pleristaminis, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Гул қатронга, тахминан, 100 миллион йил олдин, Гондвана суперқитъасида тушиб қолган. У икки хил жинсли гулларнинг бир қисми бўлган бўлиши мумкин. Топилган гул чанглатувчи бўлиб, у элликка яқин чанг найчаларига эга. Уларнинг ҳар бири чанглатгич ва ингичка ипдан иборат», — дейди олимлар.

Олимларнинг сўзларига кўра, гул ўлчами бўйламасига икки миллиметрни ташкил этади ва олтита тухумсимон гулости баргларига эга.

«Митти гулнинг топилиши қадимги геологик жараёнлар ҳақида яхшироқ маълумотга эга бўлишга ёрдам бериши мумкин», — деб ҳисоблайди мутахассислар. Гап шундаки, олимлар Гондвананинг парчаланишини турлича ҳисоблайди, унинг натижасида ҳозирда Мьянма жойлашган плита ҳосил бўлган. Орадаги фарқ жиддий: 200 миллиондан 500 миллион йилга қадар.

Биологларнинг ҳисоблашича, гулли ўсимликлар 100 миллион йил олдингина тарқалишни бошлаган. Шу билан бирга, қаҳрабода топилган гул бевосита Гондванадаги ўрмонда ёки сурилган плита яқини ўсган.

«Бу парчаланиш авваллари қилинган тахминлардан анча кейинроқ содир бўлганини билдириши мумкин», — дея таъкидлайди олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди