
Ўзбекистонлик собиқ MMA жангчиси, ҳозирда БААда истиқомат қилаётган Умид Мавлонов ўзининг Instagram саҳифасида Криштиану Роналду билан бирга тушган суратини намойиш қилди.

Фото: Instagram / @landan3
Унда португалиялик футболчи ўзбек чопони кийиб олганини кўриш мумкин. Аввалроқ Роналдунинг қайлиғи Жоржина Родригес ҳам ўзбекона тўнда кўриниш берган ва бу либос Ўзбекистондан эканини маълум қилганди.
Мавлонов кўплаб спорт юлдузлари, хусусан, Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг жамоаси, футболчилардан Карим Бензема ва Роналду билан дўст ҳисобланади. Унинг саҳифасида ўзбекистонлик спортчилар ва Ўзбекистон Президентининг кенжа куёви Отабек Умаров билан бирга тушилган суратларни кўриш мумкин.
Роналду айни дамда таътилни БААда ўтказмоқда. Унинг бу қарори Италияда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.


Эслатиб ўтамиз, Роналду май ойида Ўзбекистон MMA ассоциацияси рамзи туширилган либосда тушган суратини Instagram саҳифасига жойлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар