18:26 / 27.12.2020
4 882

Қорбобо қариялар уйига «ажал уруғи»ни сочиб кетди

Қорбобо қариялар уйига «ажал уруғи»ни сочиб кетди
Фото: «Sputniknews.com»
Жорий йил 14 декабрь куни қорбобо қариялар уйида бир қанча одамга коронавирус юқтиргани ҳақида хабар бергандик. Коронавирусга чалинган Санта-Клаус Бельгиядаги қариялар уйига ташриф буюргандан сўнг муассасадаги 18 нафар одам янги турдаги инфекция оқибатида келиб чиққан асоратлар туфайли вафот этди, дея хабар берди «Daily Mail».

Газетанинг ёзишича, пансионат маъмурияти қариялар уйидаги байрамдан уч кун ўтгач «сеҳргар»нинг касаллигидан бохабар бўлишган. Маълумки, унинг ташрифидан сўнг 121 нафар қария ва 36 та ходим касалликка чалинган.

Вазиятни шарҳлар экан, Бельгиянинг етакчи вирусологларидан бири битта одамнинг шунча одамга вирусни юқтиришига шубҳа қилмоқда.

Унинг фикрига кўра, оммавий касалланишга биноларда шамоллатиш тизимининг ёмонлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин эди. Бундан ташқари, у пандемия шароитида ёпиқ жойларда гавжум одамлар даврасида катта байрам тадбирларини ўтказишни қаттиқ қоралаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорбобо қариялар уйига «ажал уруғи»ни сочиб кетди