20:55 / 27.12.2020
3 292

Дунёдаги энг ёлғиз фил ўзига жуфт топди (фото)

Дунёдаги энг ёлғиз фил ўзига жуфт топди (фото)
Фото: Phompenh Post
Покистондан Камбоджага юборилганидан сўнг «дунёдаги энг ёлғиз фил» дея аталган Кааван ўзига жуфт топди, деб хабар беради Phompenh Post.

Таъкидланишича, Кааван учта урғочи фил яшайдиган қўриқхонага жойлаштирилган. Аввалига мослашиб олиши учун уни алоҳида ҳудудда сақлаш режалаштирилган. Тахминларга кўра, бунинг учун Кааванга бир неча ой керак бўлади.

Бу вақт орасида фил қўриқхона ҳудуди бўйлаб бемалол сайр қилиб юриши мумкин.

«Дастлабки режамиз уни бошқа ёввойи ҳайвонлар каби озиқланиш ва яшашга ўргатишдан иборат. Филлар худди инсонлар каби ҳиссиётга берилувчан ҳисобланади. Кааван бу ерга келгунига қадар жуфтидан айрилган ва ҳамон уни соғинмоқда. Бироқ у бу ерда яшайдиган учта урғочи филдан бирига қизиқиш билдираётганини кўрмоқдамиз», — дейди Камбоджа қўриқхонаси президенти Сок Хонг.

Фото: Phompenh Post

Фото: Phompenh Post
Маълумот учун, Кааван 35 йил Исломободдаги ҳайвонот боғида жуда оғир шароитда яшаган. 2012 йилда унинг жуфти Сахели вафот этгач унда руҳий бузилиш ҳамда ортиқча вазн тўпланиши кузатилган. 2016 йилда Кааванни қутқариш бўйича кампания пайдо бўлган, унинг ташаббускорлари орасида америкалик таниқли қўшиқчи Шер ҳам бор. 2020 йилнинг майида ҳайвон ҳимоячилари Покистон Олий судининг Исломободдаги ҳайвонот боғини ёпиш ва Кааванни озод қилиш тўғрисидаги қарорини чиқаришга муваффақ бўлган ва ноябрь охирида Кааван Камбоджага олиб келинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг ёлғиз фил ўзига жуфт топди (фото)