
Фото: Twitter
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Бразилияда катта байрам ташкил қилди ва бу кўплаб мамлакатларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 28 ёшли футболчи кечага 500 кишини чақирган. Байрам пандемия бўлишига қарамай 26 декабрь куни Неймаринг Рио де Жанейродаги уйида бошланган ва 5 кун давом этади.
Ҳужумчи қўшниларга халал бермаслик учун уйини овоз ўтказмайдиган қилиб жиҳозлаган. Кеча дискотека форматида бўлиб ўтмоқда, уйда рақс майдони, барлар, дижей учун жой, машғулотлар хонаси ва видеоўйинлар учун хона мавжуд.
Меҳмонлар рўйхати номаълум. Кеча ҳақида маълумотлар тарқалиб кетмаслиги учун меҳмонларга мобил телефонлар билан кириш тақиқланган. Бундан ташқари Неймар қўшнисининг уйини 5 минг еврога ижарага олган ва мусиқа гуруҳини олиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар