20:18 / 28.12.2020
2 003

Буюк Британия семизликка қарши кескин чоралар кўрмоқчи

Буюк Британия семизликка қарши кескин чоралар кўрмоқчи
Фото: «S-kuranty.ru»
Буюк Британияда семизликка қарши курашиш мақсадида супермаркетларда газак ва газланган ичимликларни сотиш тақиқланади, деб ёзади «Guardian».

Шунингдек, дўконга кираверишда ёки йўлакнинг охиридаги расталарга зарарли маҳсулотларни жойлашга рухсат берилмайди. Бундан ташқари, ҳукумат Интернетдаги фастфуд билан курашишга қарор қилди. 2022 йилдан бошлаб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида зарарли маҳсулотларни сотиш бўйича иловаларни жойлаш тақиқланади. Бундан буён ресторанлар бепул газланган ичимликларни таклиф қилолмайди.

Мамлакатда катта ёшдаги 63 фоиз аҳоли ортиқча вазн ёки семизликдан қийналади. Шу муносабат билан ҳукумат таркибида қанд ёки туз миқдори юқори бўлган егулик ва ичимликларни қадоқлаш талабларини кучайтирмоқчи. Катта-катта ресторанларда таомномадаги овқатнинг калориясини кўрсатиш талаб этилиши мумкин.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ортиқча вазн коронавирус билан касалланиш хавфини оширишини билгандан сўнг зарарли озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича чекловларни жорий этишга қарор қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия семизликка қарши кескин чоралар кўрмоқчи