
Фото: Getty Images
«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швецияда ўрмон бўлагини сотиб олди. Футболчи 1000 гектарлик ҳудудни 3 миллион еврога сотиб олди. Ўрмон Швеция ва Норвегия чегарасидан узоқ бўлмаган тоғли ҳудудда жойлашган.
Ибрагимович бу ҳудудда ов қилиш ва балиқ овлаш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, у қорда юришга мўлжалланган машинада сайр қилиши ҳам мумкин, дея хабар қилмоқда Football Italia.
Златан 2020 йилнинг январида «Милан» сафига қайтди. У 2020/21 йилги мавсум А Серияда 6 та ўйин ўтказиб, ўнта гол ва битта голли узатмага муаллиф бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар