
Фото: «Afisha.uz»
Garrard заргарлик уйи 1981 йилдан бери дунёдаги энг таниқли заргарлик буюми – олмос билан қопланган сапфир узугини чиқарди, деб хабар беради «Afisha.uz» нашри.
Малика Диана шаҳзода Чарльзга турмушга чиқиш арафасида 14 та олмос ва Сейлон сапфиридан иборат узукни танлаган. Бу қирол оиласининг меросхўрлигини эслатади – кластер услубидаги сапфир узуги тўй арафасида турмуш ўртоғи шаҳзода Алберт томонидан қиролича Викторияга совға қилинган. Малика Диананинг вафотидан кейин узукни Гарри мерос қилиб олди. Аммо шаҳзода Уильям Кейт Миддлтоннинг қўлини сўраганида укасидан ушбу ёдгорликни олган. 2016 йилда Кенсингтон саройининг илтимосига кўра, унинг нусхаларини яратишга тақиқ қўйилган.

Фото: «Afisha.uz»
Бироқ бу узук Garrard заргарлик уйининг янги коллекцияси учун илҳом манбайи бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, заргарлар маржон ва зиракларни ҳам яратган. Узук ва бошқа тақинчоқлардаги тошлар ҳар хил: сапфир, ёқут, зумрад ва аквамарин.

Фото: «Afisha.uz»
Узукнинг тахминий нархи 14 фунт стерлинг (19 минг доллар)ни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар