11:33 / 31.12.2020
2 718

Хитойда коронавируснинг келиб чиқиши бўйича давлат сири ҳисобланган тадқиқотлар ўтказилди

Хитойда коронавируснинг келиб чиқиши бўйича давлат сири ҳисобланган тадқиқотлар ўтказилди
Фото: Reuters
Хитой раҳбарияти COVID-19’ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқиши бўйича тадқиқотларни қаттиқ назорат қилмоқда. Бу ҳақида Аssociated Press хабар қилди.

Хитой ҳукумати вируснинг келиб чиқишини ўрганаётган олимларга юз минг АҚШ долларилик грантлар ажратмоқда. Расмийлар тадқиқот натижаларини кузатмоқда ва Хитой ҳукумати ҳузуридаги махсус гуруҳдан тадқиқот хулосалари нашр этилишидан аввал тасдиқланишини талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, агентлик маълумотларига кўра, Хитой расмийлари назорати остида Юньнань провинциясида (жанубий Хитой) кўршапалаклар яшайдиган ғорлар мавжуд. АP мухбирлари Юньнань шаҳридаги бир нечта ғорларга кира олмаган. Агентлик маълумотларига кўра, мухбирларни ғорларга киришига уларни бутун вилоят бўйлаб кузатиб борган Хитой давлат хавфсизлик агентлари рухсат бермаган.

Айниқса, 2013 йилда RaTG13 вируси (SARS-CoV-2 вирусининг энг яқин генетик қариндоши) топилган кўршапалаклар яшайдиган ташландиқ кон қаттиқ ҳимояланган.

COVID-19 эпидемияси бошланиши билан хитойлик олимлар SARS-CoV-2 вирусининг асосий манбаи бўлган ҳайвонларни ўрганишни бошлаган. Жумладан, Юньнань шаҳрида яшовчи кўршапалаклар ҳам.

2020 йил февраль ойида Хитойдаги давлат оммавий ахборот воситалари ҳукумат томонидан 214 минг доллар миқдорида грант олган олимлар гуруҳи тадқиқот учун Юньнань шаҳрида юзлаб кўршапалаклар ва бошқа ҳайвонларнинг намуналарини тўплаганликлари ҳақида хабар берди.

Ушбу тадқиқот маълумотлари ҳали нашр этилмаган, деб таъкидлайди АP. Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмайдиган олимларнинг АP’га айтишича, уларга жанубий Хитойда ҳайвонларни ўрганиш учун рухсат олиш жуда қийин.

Юньнань провинциясидаги ғорларга кириш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида BBC News 2020 йил декабрида ҳам хабар берган. АP ҳам, BBC News ҳам SARS-CoV-2’нинг Хитойдан келиб чиқишини ўрганиш бўйича расмий маълумотлар жуда камлигини таъкидлади. Шу билан бирга, «Хитой пропагандаси» вирус Хитойда пайдо бўлмаганлигини даъво қилмоқда, деб хабар берган BBC News.

Пентагон 2020 йил апрель ойида коронавирус табиий усулда келиб чиққанига етарли далиллар борлигини билдирганди. Шунингдек, АҚШ давлат котиби коронавирус пандемиясида айбдорлар жавобгарликка тортилишини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда коронавируснинг келиб чиқиши бўйича давлат сири ҳисобланган тадқиқотлар ўтказилди