date
views 3 222

Осиёнинг энг бадавлат кишиси номи маълум қилинди

Осиёнинг энг бадавлат кишиси номи маълум қилинди
Фото: AP
Чжун Шаншан Хитойнинг энг бадавлат кишиси деб эълон қилинди. Унинг бойлиги 77,8 миллиард долларга етди. У сайёрадаги энг бадавлат кишилар рейтингида 11-ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Bloomberg.

Шаншаннинг бойлиги 2020 йилда 70,9 миллиард долларга кўпайган. 66 ёшли Шаншан вакцина ишлаб чиқарувчи Beijing Wantai Biological Pharmacy Enterprise ва қадоқланган сув ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компаниялари асосчиси ҳисобланади.

Бунга қадар Alibaba корпорацияси асосчиси Жек Ма Осиёнинг энг бадавлат кишиси деб эътироф этиб келинарди.
Хитой ҳукумати Жек Мага нисбатан суриштирув бошлаганидан сўнг унинг бойлиги 3,6 млрд долларга камайган.

24 декабр куни хитойлик миллиардер капитали камайиши бўйича барча миллиардерлар орасида антирекорд ўрнатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осиёнинг энг бадавлат кишиси номи маълум қилинди