07:47 / 02.01.2021
3 508

Хитой Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларини ўлдириш учун одамлар ёллаган

Хитой Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларини ўлдириш учун одамлар ёллаган
Фото: The New York Times
АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси Хитой америкалик ҳарбийларни ўлдирганлик учун Афғонистондаги айрим нодавлат субъектларга мукофот пуллари ваъда қилгани тўғрисидаги разведка маълумотларини махфийликдан чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Axios нашри АҚШ маъмурияти расмийларига таяниб.

Манбаларнинг таъкидлашича, ушбу маълумот ҳали текширилмаган ва ҳозирда турли бўлинма ходимлари буни тасдиқлашга уринмоқда.

Разведка маълумотлари 17 декабрь куни бўлиб ўтган президент иштирокидаги брифингга киритилган ва Трампга ушбу масала бўйича Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт O’Брайен оғзаки равишда маълумот берган, дейди Axios манбаси.

Таъкидланишича, Конгресс аъзолари ва сайланган президент Жо Байден бу ҳақда хабардорми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас, гарчи у энди президент сифатида кундалик брифингдан фойдаланиш имкониятига эга бўлса ҳам.

Июнь ойида The New York Times газетасида Россия махсус хизматлари Афғонистонда америкалик аскарларни ўлдиргани учун пул тўлаганлиги ҳақида мақола чоп этилди. АҚШнинг бир қатор расмийлари ушбу маълумотни етарли даражада тасдиқламаганини тан олишди.

Шунга қарамай, президентлик сайлови кампанияси давомида президент этиб сайланган Жо Байден Трампни Россияга қарши чоралар кўрмаганликда ва АҚШ ҳарбийларини ҳимоя қилмаганликда айблади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларини ўлдириш учун одамлар ёллаган