Фото: «Depositphotos»
Футуролог (келажакшунос), Япония ҳукумати маслаҳатчиси Мориносукэ Кавагути дунё ҳадемай коронавирус пандемиясини унутиб юбориши ҳақида хушхабар айтди. Бироқ ўрнига бошқа хавф пайдо бўляпти...
Кавагутининг айтишича, COVID-19 инсонларнинг умумий салбий ҳолатини очиб қўйди, одамлар ўз ҳаёт тарзларини ўзгартиришни асло исташмаяпти.
Мураккаб вазиятларда одамлар қўрқувга тушиб, аҳволнинг янада ёмонлашишини кутишади. «Бироқ, бошқа муаммолар каби, буниси ҳам ўткинчи. Ҳаммаси, худди ҳеч нарса бўлмаганидек, яна аслига қайтади», — деди япон мутахассиси.
Коронавирус сайёрамиз аҳлига жаҳон соғлиқни сақлаш тизими ҳақидаги «аччиқ ҳақиқат»ни фош этиб қўйди. Япон мутахассиси сайёрамиз аҳолисининг 10 фоизи диабетдан, 30 фоизи семиришдан, 60 фоизи ортиқча вазндан азият чекаётганини эслатиб ўтди.
«Балки шунинг учун коронавирус оқибатида ўлимлар кўпдир. Шунчаки ҳеч ким буни эсламаяпти... Аччиқ ҳақиқат шундаки — одамлар жудаям семириб кетган», — таъкидлади Кавагути.
Дунёда ҳеч ким саломатликни яхшилаш муаммосига жиддий ёндашаётгани йўқ, дейди Кавагути. Унинг фикрича, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишдан ҳам муҳимроқ масала бу — семириб кетишга қарши курашишдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади