
Лондонлик эпидемиолог Дипти Гурдасани коронавируснинг «британча» мутациясининг янги хавфи ҳақида огоҳлантирди. Гурдасани янги штамм 19 ёшгача бўлган болалар ва ўспиринлар учун кўпроқ юқумли эканлигини айтди. Мутацияга учраган вирус ушбу ёш тоифасида аломатларни келтириб чиқариши эҳтимоли кўпроқ, деди у.
Мутахассис болалар ва ўспиринлар орасида касалликнинг кучайиши туфайли коронавируснинг ушбу тури катталарга тезроқ юқиши, бу эса SARS-CoV-2нинг тез тарқалишига ва кўплаб ўлимларга олиб келиши мумкинлигини қайд этди.
У ушбу штаммни «жуда қўрқинчли» деб атади ва унга қарши «ҳозироқ чора кўришга» чақирди. «Ушбу маълумотлар Буюк Британиядаги вазият анча ёмонлашиши мумкинлигидан далолат беради», деб ёзган эпидемиолог.
SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси декабр ойининг ўрталарида маълум бўлди. Дастлаб у Буюк Британияда топилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар