Испанияда бир базм сабабли бутун мамлакат бўйлаб карантин кучайтирилди

Испанияда бир базм сабабли бутун мамлакат бўйлаб карантин кучайтирилди
Фото: iStock
Испания ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловларни карантин қоидаларига зид равишда 40 соатдан кўпроқ давом этган биргина базм туфайли кучайтирди.

The Local нашрининг хабар беришича, Барселонадан 30 км узоқликда жойлашган Линарс-дел-Валес аҳоли пунктида 300 киши Янги йилни нишонлаш мақсадида омборда йиғилган.

Карантин қоидабузарларини тарқатиш учун воқеа жойига махсус кучларнинг юзлаб ходимлари келган. Полиция маълумотларига кўра, базм вақтида қўлланган қурилмалар мусодара қилинган, базм ташкилотчилари ҳибсга олинган, унинг иштирокчилари эса жавобгарликка тортилади.
Жумладан, базм иштирокчиларига 3 минг еврогача, ташкилотчиларига эса 600 минг еврогача жарима солиниши мумкин.

Базмдан кейин ҳукумат кўплаб ҳудудлар учун, жумладан, одамларнинг ҳаракатланишига нисбатан қатъийроқ чекловлар киритилишини эълон қилган. Янги қоидаларга кўра, аҳоли ўз уйини иш ёки шифокор ҳузурига бориш учунгина тарк эта олади.

Охирги маълумотларга кўра, Испанияда касалланиш ҳолатлари 1,9 млндан, ўлим ҳолатлари эса 50 мингдан ошиб кетди. Мамлакат касалланиш ҳолатлари сони бўйича дунёда 9-ўринни эгалламоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар