18:56 / 05.01.2021
1 815

Таҳлилчилар 2021 йилнинг асосий глобал хатарлари рейтингини тақдим этди

Таҳлилчилар 2021 йилнинг асосий глобал хатарлари рейтингини тақдим этди
Фото: Getty Images
Eurasia Group консалтинг компанияси 2021 йилда бутун дунё дуч келадиган ўнта хавф-хатар рейтингини тузиб чиқди, деб хабар беради «РБК». Рўйхатнинг биринчи поғонасида «Американинг парчаланиши» ўрин олган — бу АҚШ аҳолисининг деярли ярми ҳар бир янги президенти легитим эмас, деб ҳисоблайдиган вазиятдир.

Экспертларнинг фикрича, бу каби вазият Қўшма Штатларда ҳокимиятга Жо Байден ўтириши билан юзага келади. Бу бутун дунёдаги геосиёсий вазиятга таъсир кўрсатади ва ушбу соҳада цецессияга олиб келади.

Eurasia Group рейтингининг иккинчи поғонасида коронавирус пандемиясининг чўзилиши ўрин олган. Вакцинация фонида жамиятнинг бойлар ва камбағаллар қатламига ажралиши янада кўпроқ кузатилади. Бу кўплаб давлатлардаги жамоатчилик орасида тартибсизликларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, пандемия оқибатида ишчилар сони қисқартирилади, ҳукуматга бўлган ишонч йўқолади, ривожланаётган мамлакатларда қарз инқирози юзага келади.

Компания учинчи хавф-хатар сифатида иқлим ўзгаришига қарши курашни келтириб ўтган бўлиб, у халқаро рақобатни юзага келтиради.

Eurasia Group’нинг Топ-10 хавф-хатарлар рўйхати қуйидагича:
- АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликнинг ортиши;
- Халқаро форматда маълумотлар узатишнинг қийинлашуви;
- Рақамли маконда глобал можаронинг юзага келиш эҳтимоллиги;
- Сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган турк иқтисодиётидаги муаммолар;
- Нефть нархининг арзонлашуви сабаб Яқин Шарқ мамлакатлари иқтисодиётининг қулаши;
- Ангела Меркелнинг Германия канцлерлигидан кетиши;
- Пандемия ва айрим мамлакатларидаги сайловлар сабаб Лотин Америкасида юзага келадиган сиёсий ҳамда ижтимоий инқироз.

Декабрь охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Буюк Британия ва ЖАРда аниқланган коронавируснинг янги штаммини 2021 йилда инсоният учун чақириқ деб атаганди.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ЖССТ коронавирус қандай қилиб мутацияга учраётгани ва ўзгараётганини тушуниш учун бутун дунёдаги олимлар билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. Вакциналар ва инфекциясини даволашнинг қўлланмалари бўлсиҳига қарамай, коронавируснинг янги вариантлари янги йилда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Таҳлилчилар 2021 йилнинг асосий глобал хатарлари рейтингини тақдим этди